Қоидалар

  • 1 Тил
  • 2 Қоидалар
  • 3 Анкета
  • 4 Навбат
  • 5 Тугаллаш
 
Биз, ўтган йилги барча раҳматларни йиғиб, уларни офис эгасига тақдим қилиб, ижара ҳақининг атиги 10 фоизини кесиб ташлашини сўрадик.
Акахон - биз учун жуда хурсанд бўлди, бизни қучоқлаб, баланд овозда - “Сизлар жуда яхши йигитлар, чунки одамларга доим ёрдам бераркансизлар, уларга бепул маслаҳатлар берасизлар” деб, кейин пичирлаб - ижара учун тўлиқ тўловни сўради)).
Бизлар ундан ибрат олмаймиз, шунинг учун Сиз сўраган ҳар қандай:
- БИРИНЧИ САВОЛГА ЖАВОБ - мутлақо БЕПУЛ бўлади,
- иккита саволга жавоб - 30$,
- учта саволга жавоб - 50$,
- ҳар бир кейингиси - 50$дан. ———————————————
Бизнинг кичик маслаҳатимиз - Сизнинг катта муаммоингиз эчими бўлиши мумкин, шунинг учун, маслаҳат учун 50$ - денгизда бир томчидей. ———————————————
Биз сизга ёрдам бериш учун барча саъй-ҳаракат/билимларимизни ишлатамиз,
Сиз - кутган натижа учун эмас, балки кетгизган вақтимиз учун тўлашингиз лозим.
———————————————
Сиз учун қўнғироқ қилиш = 1 соат 100$, калкулятор - сарфлаган вақт/дақиқалар нархини аниқлашга ёрдам беради.
*Сиз линияда турасиз, биз гаплашамиз = 20% скидка. ———————————————
Агар ёнингизда пулингиз бўлмаса, уялманг, ҳаммаси яхши, биз ҳам шундай ҳолатларда бўлганмиз, сўранг ва биз албатта Сизга - энг яқин банкнинг манзилини берамиз. ———————————————
Сиз жуда саҳоватли инсонсиз, Сизнинг “охирида рози қиламан” дейдигон гапларингиз бизга жуда ёқади, лекин бугунги тўловни эртага қолдирмаганингиз маъқул, ошқозон олдида ҳижолатда бўлмайлик.
———————————————
Ёдингизда бўлсин, Сиз билан ҳар доим ҳизматлар нархини келишишимиз мумкин, фақат охирида эмас!
 
 
Кейингиси